Ру Ўз O'z En

Yangiliklar

26 Noyabr 2025

«Uzbekistan AgromashExpo - 2025» ва «Uzbekistan AgroExpo - 2025» Халқаро кўргазмалари

 «Ўзэкспомарказ» МКК” АЖ ва Германиянинг IFWexpo Heidelberg GmbH компанияси 2025 йил 26–28 ноябр кунлари 1-, 2-сонли павильонлар ҳамда кўргазма мажмуасининг очиқ майдонларида «Uzbekistan Agrotech Expo–2025», «Uzbekistan Agromash Expo–2025» ва «AgroExpo Uzbekistan 2025» халқаро ихтисослаштирилган кўргазмаларини ташкил этмоқда.

Кўргазмалар экспозицияси ёпиқ ва очиқ майдонларни қўшган ҳолда 7500 кв.м дан ортиқ maйдoнни эгаллайди.

Кўргазмаларда Грузия, Россия, Узбекистан, Туркия, Ҳиндистон, Италия, Нидерландия, Франция, Малайзия ва Қозоғистон каби 20та мамлакатдан ортиқ 180 та компания иштирок этмоқда. Шунингдек, Германия, Австрия, Польша, Хитой ва Эрон ўз миллий павильонлари билан иштирок этмоқда.

Кўргазмаларда қишлоқ хўжалиги соҳаси учун энг сунгги ишланмалар, инновацион технологиялар ва кенг турдаги жиҳозлар тақдим этилади. Ушбу кўргазмалар Республикада сифатли ва рақобатбардош импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

14 Chop etish
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech