"Ўзэкспомарказ" МКК" АЖ Павильонлар №1, 2
ITECA EXHIBITIONS
“Тоғ’-кон иши, металлургия ва металлсозлик – MiningMetals Uzbekistan” халқаро кўргазмаси бутун дунёдан тоғ’-кон саноати мутахассисларини бирлаштирган, мустаҳкам миллий ва халқаро ҳамкорликка йўл очадиган профессионал майдондир.
19 йилдан буён MiningMetals Uzbekistan кўргазмаси юзлаб иштирокчи компаниялар ва минглаб ташриф буюрувчилар – асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар, тоғ’-металлургия холдинглари, илмий доиралар ва давлат идоралари вакилларини бир майдонда тўплаб келмоқда. Мазкур тадбирда иштирок этиш янги маҳсулотларни намойиш этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлиги ва рақобатчилар салоҳиятини баҳолаш, инвестор ва ҳамкорлар топиш, ҳамкасблар билан тажриба алмашиш имконини беради. Ўтган йиллар давомида кўргазма Ўзбекистон кон-металлургия мажмуаси олдида турган муаммоларни ҳал этишда самарали бизнес платформа эканлигини исботлади.
Соҳанинг етакчи компаниялари иштироки ва йилдан-йилга янги ўйинчилар сони ортиб бораётгани bois, кўргазмага ташриф буюриш бозор конъюнктурасини баҳолаш, турли етказиб берувчиларнинг таклифларини солиштириш ва саноатнинг ривожланиш тенденциялари билан танишиш имконини беради.
Ташкилотчи: ITECA EXHIBITIONS
Тел.: + (998 71) 205 18 18
Э-манзил: post@iteca.uz
Веб-сайт: https://mining.uz/