Ру Ўз O'z En

Ташриф қоидалари Yapon Bog’iga

Буйруқнинг 1-иловаси

“Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ

Бошқарув раиси

№ - 04/03/2023 йилдаги 23/1-ИЧ

ЯПОН БОҒИГА ТАШРИФ БУЮРИШ ҚОИДАЛАРИ

Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 107-уй манзилида жойлашган “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар компанияси АЖга (кейинги ўринларда – “Ўзэкспомарказ” АЖ) қарашли Япон боғи — дам олиш ва ҳордиқ чиқариш маскани ҳисобланади. Шу муносабат билан, боғга ташриф буюриш чоғида қуйида келтирилган ҚОИДАЛАРГА риоя қилишингизни сўраймиз.

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. Мазкур Қоидалар Япон боғига ташриф буюриш тартибини белгилайди.

1.2. Мазкур Қоидаларда белгиланган талаблар барча ташриф буюрувчилар учун мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир ташриф буюрувчи Япон боғига киришдан олдин ушбу Қоидалар билан танишиб чиқиши шарт.

1.3. Япон боғи ҳудудига кирган ҳар бир ташриф буюрувчи автоматик равишда ушбу Қоидалар билан танишганлигини тасдиқлайди ва уларга сўзсиз риоя қилиш мажбуриятини олади.

1.4. Япон боғининг иш вақти жадвали, пуллик хизматлар (ишлар) рўйхати ҳамда улар бўйича нархлар (приcе-лист) кириш қисмида жойлаштирилган ахборот стендида эълон қилинган.

  1. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ:

2.1. Япон боғининг барча хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
2.2. Ҳаваскорлик даражасида фото ва видео суратга олиш ишларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
2.3. Япон боғининг иш режими, ўтказилаётган маданий оммавий тадбирлар ва кўрсатилаётган хизматлар ҳақида қуйидаги рақам орқали маълумот олиш ҳуқуқига эга: 71-235-02-50.

  1. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАР МАЖБУРИЯТЛАРИ:

3.1. Дам олувчиларнинг соғлиғини сақлаш ва тартибни таъминлашга қаратилган ушбу Қоидаларга риоя қилишлари шарт. Япон боғи мулкига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишлари, бошқа ташриф буюрувчилар ва хизмат кўрсатувчи ходимларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари лозим.
3.2. Япон боғи ҳудудига кириш учун кассадан чипта сотиб олишлари керак.
3.3. Хавфсизлик бўлими ходимларининг илтимосига биноан шахсий буюмларни (катта ҳажмдаги сумкалар, портфеллар, рюкзаклар ва пакетлар) визуал кўрик учун тақдим этишлари зарур.
3.4. Ташриф буюрувчилар соғлиғига зарар етказиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатлар юзага келганида, шу жумладан ташлаб кетилган буюмлар (сумкалар, қутилар, пакетлар ва бошқалар) топилганда, бу ҳақида Япон боғи ходимларига дарҳол хабар беришлари шарт.
3.5. Вояга етмаган болаларни хавфсизлиги учун улар билан бирга келган шахслар жавобгардирлар.

  1. ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ

4.1. Спиртли ичимлик, наркотик ёки токсик моддалар таъсирида бўлиш. Япон боғи ҳудудига спиртли ичимликлар, наркотик воситалар, осон ёнувчи, заҳарли, токсик ёки хавфли моддалар, газ баллончалари, турли қуроллар, тиғли ёки кесувчи предметлар олиб кириш. Пиротехника воситаларидан фойдаланиш.
4.2. Автотранспорт воситалари ва мотороллерларда ҳудудга кириш. Уй ҳайвонлари ёки ёввойи ҳайвонлар билан кириш. Тарвуз, қовун ва бошқа полиз экин маҳсулотларини олиб кириш. Ерни ифлослантириш, ахлат ташлаш ва ўт ёқиш. Махсус белгиланган жойлардан ташқари ҳудудда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш. Қуёшда тобланиш, яримяланғоч ёки яланғоч ҳолда юриш, чўмилиш ва балиқ тутиш. Велосипед, самокат, ролик, скейтборд, скутер ва шунга ўхшаш воситаларда юриш.
4.3. Хизмат хоналарига кириш.
4.4. Япон боғининг мулкига ёки ўсимликларига зарар етказиш, уларни бузиш ёки синдириш.
4.5. Тижорат мақсадидаги фото/видео суратга олиш ишлари профессионал ускуналар билан фақат олдиндан маъмурият билан келишилган ҳолда рухсат этилади.
4.6. Маъмурият рухсатисиз қуйидагиларни амалга ошириш:

  • савдо, ташвиқот ва реклама фаолияти;
  • наушникларсиз аудиотасвирларни эшитиш, овозни кучайтирувчи қурилмалардан фойдаланиш, мусиқа асбобларида чалиш;
  • ҳар қандай электр қурилма ва ускуналарни электр тармоғига улаш.
  1. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

5.1. Япон боғи мулкига зарар етказилган тақдирда, ташриф буюрувчи Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
5.2. Ушбу Қоидалар бузилган тақдирда, Япон боғи маъмурияти ташриф буюрувчидан боғ ҳудудини тарк этишни сўраш, ташриф ва хизмат кўрсатишни рад этиш ҳуқуқига эга. Қоидаларни бузганларга тўланган маблағлар қайтарилмайди.
5.3. Ташриф буюрувчиларнинг ҳаддан ташқари кўплиги сабабли ноқулайликлар ва соғлиққа хавф туғилган ҳолатларда, маъмурият вақтинча чипта сотишни ва боғга киришни тўхтатиш ҳуқуқига эга.
5.4. Япон боғи маъмурияти ушбу Қоидаларга ҳамда боғ фаолиятини тартибга солувчи бошқа ҳужжатларга ўз фаолиятини ва обрўсини яхшилаш мақсадида бир томонлама ва асосли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.
5.5. Ушбу Қоидалар бузилиши натижасида юзага келган бахтсиз ҳодисалар учун маъмурият жавобгар эмас.
5.6. Маъмурият Япон боғининг иш вақтида кўрсатилганидан илгарироқ фаолиятини якунлаш ҳуқуқига эга.
5.7. Назоратсиз қолган шахсий буюмлар учун Япон боғи маъмурияти жавобгар эмас.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech