"Ўзэкспомарказ" МКК" АЖ Павильонлар 1, 2, 3, 4, Атриум 1, 2, Конф.зал
ITECA EXHIBITIONS
CAITME — Марказий Осиё ва МДҲдаги тўқимачилик ва тикиш саноати технологиялари бўйича энг йирик халқаро кўргазма. Унда ип ишлаб чиқаришдан тайёр маҳсулотгача бўлган барча жараёнлар учун замонавий ускуналар ва технологиялар янгиликлари намойиш этилади.
15 йил мобайнида кўргазма Ўзбекистонда тармоқни модернизация қилишнинг асосий майдонига айланиб, ҳар йили Европа ва Осиёдан етакчи ишлаб чиқарувчилар, миллий павильонлар ва минтақанинг минглаб мутахассисларини бирлаштириб келмоқда.
CAITME вазирлик ва идоралар томонидан қўллаб-қувватланади, ишчан дастурига халқаро конференциялар, B2B ва B2G учрашувлар, мастер-класслар ва тақдимотлар киради. Бу юқори обрў ва стандартларга эга, замонавий ускуналарнинг жонли намойишлари ва тўғридан-тўғри харид имкониятларини тақдим этадиган тан олинган бренд ҳисобланади.
Ташкилотчи: ITECA EXHIBITIONS
Тел.: + (998 71) 205 18 18
Э-манзил: post@iteca.uz
Веб-сайт: https://caitme.uz/