Жорий йилнинг 20–22 октябр кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖнинг ҳудудида қурилиш ва энергетика саноати вакилларини бирлаштирувчи «UzEnergyExpo-2026» ва «UzStroyExpo-2026» кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу кўргазмаларда дунёнинг 12 та давлатидан 150 га яқин компания ва брендлар иштирок этиб, замонавий технологиялар, жиҳозлар ва инновацион ечимларни намойиш этмоқда.
«UzEnergyExpo-2026» кўргазмасида энергетика соҳасидаги инновацион технологиялар, жумладан, муқобил энергия манбалари, электротехника ускуналари, автоматлаштириш тизимлари ва замонавий ишланмалар ташриф буюрувчиларга тақдим этилмоқда.
«UzStroyExpo-2026» кўргазмасида қурилиш тармоғидаги замонавий технологик ечимлар, қурилиш материаллари ва ускуналари, махсус техникалар, шунингдек, муҳандислик тизимларидаги сўнгги янгиликлар намойиш этилмоқда.
Мазкур кўргазмалар энергетика ва қурилиш соҳаларида фаолият юритувчи мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш ҳамда янги ҳамкорлар билан алоқалар ўрнатиш имконини беради.
Кўргазмалар ташкилотчиси — International Expo Group компанияси