Ру Ўз O'z En
16 Сентябрь 2025

Ўзбекистонда Хитой – Марказий Осиё савдо кўргазмаси

2025-йил 16-сентябрдан 18-сентябргача “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда “Хитой – Марказий Осиё Савдо Кўргазмаси” бўлиб ўтмоқда.

Кўргазманинг асосий бўлимлари: интеллектуал ишлаб чиқариш ва саноат ускуналари, яшил энергетика ва энергия сақлаш тизимлари, электрон технологиялар, интеллектуал транспорт тизимлари, экологик қурилиш материаллари, шунингдек, рақамли савдо ва хизматлар.

Иштирокчилар сони 200 га яқин етакчи Хитой компанияларини ташкил этади. Улар қуйидаги маҳсулотларни тақдим этмоқда: интеллектуал ечимлар, дисплей маҳсулотлари, замонавий юк ташиш техникалари ва интеллектуал кон қазиш ускуналари, янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар, механик ускуналар, экологик қишлоқ хўжалиги, маиший электроника ва рақамли хизматлар.

Шунингдек, инновацион йўналишлар ҳам намойиш этилади – сенсорли терминаллар ва роботлар, сунъий интеллект (АИ) асосидаги диагностика ва даволаш тизимлари.

Кўргазма доирасида Хитой ва Ўзбекистоннинг расмий идоралари, савдо-саноат уюшмалари ҳамда компаниялари вакиллари иштирокида Савдо ва инвестициялар форуми бўлиб ўтади.

Дастур доирасидаги бизнес тадбирларидан ташқари, ташриф буюрувчиларни хаттотлик (калиграфия) бўйича маҳорат дарслари, анъанавий чой маросими, қоғоз ўймакорлиги санъати ва бошқа маданий тадбирлар намойиш этилади.

37 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech