2026-йил 8–10-сентябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК АЖ ҳудудида 17-Марказий Осиё халқаро “Тўқимачилик ускуналари ва технологиялари – CАIТМЕ 2026” кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмада дунёнинг 18 та мамлакатидан 262 та компания, жумладан Австрия, Белгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Ҳиндистон, Испания, Италия, Хитой, Нидерландия, БАА, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Чехия, Швейцария ва Япония вакиллари иштирок этмоқда.
Кўргазма экспозициясида тўқимачилик машинасозлиги ускуналари, бўёқ ва пардозлаш, тикувчилик ишлаб чиқариши, нотўқима материаллар саноати учун илғор технологик ечимлар, шунингдек, ёрдамчи ускуналар ва бутловчи қисмлар намойиш этилмоқда.
“CАIТМЕ 2026” кўргазмасининг кенг кўламли экспозицияси барча павильонларда намойиш этилиб, қуйидаги асосий йўналишларга бўлинган: Пардозлаш,бўёқ ва босма технологиялари (1-сонли павильон), йигириш технологиялари (2-сонли павильон), тўқимачилик кимёвий моддалари ва бўёқлари (Атриум 1 зали), тикувчилик учун ускуналар (3-павильон), тўқувчилик ва трикотаж ускунлари (4-сонли павильон).
Жорий йилда “CAITME” кўргазмаси яна бир бор “Global Textile Days” халқаро ҳафталиги доирасида ўтказилади. Дастурдан, шунингдек, тўқимачилик ва тикувчилик маҳсулотларини профессионал харидорлар ҳамда ишлаб чиқарувчилар ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларни ривожлантиришга қаратилган TextileExpo Uzbekistan Sourcing Hub платформасидаги B2B учрашувлар ҳам ўрин олган.
Кўргазма ташкилотчилари – Iteca Exhibitions халқаро кўргазмалар компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.