"Ўзэкспомарказ" МКК” АЖ нафақат Ўзбекистон ҳудудида, балки халқаро миқёсда ҳам турли соҳалардаги кўргазмаларни самарали ташкил этиш тажрибасига эга. Компания мамлакатимизда ва хорижда ўтказиладиган саноат, савдо, қишлоқ хўжалиги, туризм, технология ва бошқа йўналишлардаги кўргазмаларни юксак даражада ташкиллаштириш, иштирокчилар ва меҳмонлар учун қулай шарт-шароитлар яратишни таъминлайди.
Хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
- Кўргазма концепциясини ишлаб чиқиш ва режалаштириш
- Лойиҳа ва экспозиция макетларини тайёрлаш
- Кўргазма майдонларини тайёрлаш ва жиҳозлаш
- Маҳаллий ва халқаро компанияларни жалб қилиш
- Реклама, ахборот ва логистика хизматлари