“Ўзэкспомарказ” МКК АЖ павильон № 1, 2
ITECA EXHIBITIONS
Ўзбекистон мебел ва ёғочсозлик саноатининг "Woodtech & MebelExpo Uzbekistan" 22-Халқаро кўргазмаси 2026-йил 28-30-апрел кунлари.
Ташкил этилганидан бери "WoodTech & MebelExpo Uzbekistan" кўргазмаси соҳанинг бош халқаро кўргазма тадбири ҳисобланади. Кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга мамлакатни тарк этмасдан замонавий технологиялар, хом ашё ва бутловчи қисмлар билан тўғридан-тўғри танишиш имкониятини беради, шунингдек маҳаллий бозорда сотувларни ривожлантиришга йўналтирилган компаниялар эса бозорнинг асосий иштирокчилари – ишлаб чиқарувчилар ва дистрибьюторлар – билан учрашишни таъминлайди.
Ҳар йили кўргазмада дунёдаги энг машҳур брендлар – мебел ишлаб чиқарувчилари, юқори технологияли ускуналар, хом ашё ва материаллар етказиб берувчилари, интерьер ва дизайн бўйича мутахассислар янги тўпламлар ва мебел маҳсулотларининг энг яхши намуналари, бутловчи қисмлар ва ишлаб чиқариш технологияларини намойиш этиш ва муҳокама қилиш учун йиғилишади.
Кўргазма маҳсулотларни реклама қилиш, сотувларни ошириш, янги ҳамкорларни топиш учун энг самарали воситадир.