Ру Ўз O'z En
07 Октябрь 2025

"Uzbek Import Fair 2025" – Маҳаллий контентни ошириш ва импортни оптималлаштириш бўйича биринчи халқаро кўргазма ўз ишини бошлади

2025-йил 7–9 октябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК АЖнинг 3-4-сонли павилонларида бўлиб ўтаётган “Uzbek Import Fair 2025” биринчи халқаро кўргазмаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

Кўргазманинг асосий мавзуси — “Маҳаллий контентни ошириш ва импортни оптималлаштириш” бўлиб, у давлат идоралари, хусусий сектор ва халқаро ҳамкорлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Тадбирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Абдуҳакимович Ходжаев, шунингдек Давлат божхона қўмитаси раиси, божхона хизмати генерал-маёри Акмалхўжа Юсупович Мавлонов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Буранович Умурзоқов, бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари ва мансабдор шахслар иштирок этдилар.

Кўргазмада қўшни давлатлар делегациялари ҳамда АҚШ, Венгрия, Корея, Миср, Озарбайжон, Покистон, Словакия ва Япония каби мамлакатлардан 30 га яқин хорижий компаниялар вакиллари қатнашмоқда.

Кўргазма доирасида 24 та тематик бўлим ташкил этилган бўлиб, улар озиқ-овқат, фармацевтика, тўқимачилик, мебел саноати каби асосий соҳаларни қамраб олади. Тадбир давомида B2B учрашувлар, семинарлар ва тақдимотлар ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, бу янги бизнес алоқаларини ўрнатиш ва инвестицияларни жалб этишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

31 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech