Ру Ўз O'z En
19 Сентябрь 2025

“Teplo Autumn Fest 2025” фестивали

2025-йил 19–21-сентябр кунлари Япон боғида “Teplo Autumn Fest 2025” фестивали бўлиб ўтмоқда. Бу йилги фестивалда сеҳрли олам ва эртак қаҳрамонлари ҳаётий воқелик билан бирлашади.

Мазкур кузги фестивал доирасида 100 та маҳаллий брендлар, жонли мусиқа, турли хил таомлар, ширинликлар ва ичимликлар билан фудзоналар, иштирокчиларнинг қизиқарли маърузалари, ижодий маҳорат дарслари, қулай дам олиш зоналари, фотозоналар ҳамда китоб ўқиш учун махсус майдон тақдим этилади.

Мазкур фестивал доирасида 100 та маҳаллий брендлар, жонли мусиқа, турли хил таомлар, ширинликлар ва ичимликлар билан бойитилган фудзоналар, иштирокчиларнинг илҳомлантирувчи маърузалари, ижодий маҳорат дарслари, қулай дам олиш зоналари, бетакрор фотозоналар ҳамда китоб мутолааси учун махсус мўлжалланган сокин майдон тақдим этилади.

Шунингдек, фестивал меҳмонлари Dudeontheguitar, Saya Musa, Laylo, Rishat Band каби  ижрочиларнинг концерт дастуридан баҳраманд бўлишади.

Ташриф буюрувчилар маҳаллий усталарнинг ноёб маҳсулотлари, дизайнерлик либослари ва қўл меҳнати билан яратилган буюмларни харид қилишлари мумкин бўлади.

Фестивал ишлаш вақти: 12:00 дан 21:00 гача

Чипталар нархи:

  • 3 ёшгача бўлган болалар учун – бепул
  • 3 ёшдан 12 ёшгача – 30 000 сўм
  • Катталар учун – 60 000 сўм

Нафақахўрлар учун – 10 000 сўм

24 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech