Жорий йил 15–19 декабрь кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК АЖнинг барча павильонлари ва очиқ майдонларида Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилади.
Ярмаркада кон-металлургия тармоғи, зaргарлик маҳсулотлари, нефть-газ ва кимё саноати, электроэнергетика, фармацевтика, чарм-пойабзал, тўқимачилик ва енгил саноат, туризм, қурилиш материаллари, озиқ-овқат саноати, мебел ишлаб чиқариш, электротехника ва автомобилсозлик соҳалари корхоналарининг маҳсулот ва хизматлари намойиш этилади.
Ярмарка экспозицияси ёпиқ ва очиқ майдонларда жойлашган.
Ярмарка ташкилотчилари:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳамда Рақамли трансформация маркази.