Ру Ўз O'z En
28 Март 2023

«Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари - UzFood 2023» 22-халқаро кўргазмаси

Жорий йилнинг 28- 30 март кунлари «Ўзэкспомарказ» МКМнинг 1, 2, 3 павильонларида ва «Атриум 2» залида «Озиқ-овқат маҳсулотлари, ингредиентлар ва ишлаб чиқариш технологиялари - UzFood» халқаро кўргазмаси 22-маротаба ўз экспозициясини намойиш этади.
Ташкилотчилар - Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.
Умуман олганда, UzFood 2023 кўргазмасида рекорд миқдордаги иштирокчилар ўз маҳсулотларини намойиш этадилар - 26 мамлакатдан 280 дан ортиқ компаниялар: Австрия, Озарбайжон, Афғонистон, Беларус Республикаси, Болгария, Германия, Ҳиндистон, Индонезия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Хитой, Корея Республикаси, Латвия, Литва, Малайзия, Нидерландлар, БАА, Покистон, Полша, Россия, АҚШ, Туркия, Ўзбекистон, Франция, Шри-Ланка. Иштирокчилар сони бўйича UzFood 2023 ўтган йилги кўрсаткичлардан бир ярим баравар ошди; экспозиция майдони 60 фоиздан ошди. Доимий иштирокчилар экспонентлар умумий сонининг 60 фоизини, 40 фоизи дебютантларни ташкил этади.
Шунингдек, кўргазманинг бизнес дастури доирасида Ўзбекистон-Беларус бизнес-форуми, «Bobst» ва «BHS» компаниялари томонидан семинарлар ўтказилиши режалаштирилган.

1016 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech