Ру Ўз O'z En
21 Октябрь 2025

“UzEnergyExpo-2025” ва “UzStroyExpo-2025” халқаро кўргазмалари

2025-йил 21–23-октябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖнинг ҳудудида “UzEnergyExpo-2025” ва “UzStroyExpo-2025” халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда. Тадбир 1 ва 2-павилонларда, Атриум 1 залида, ҳамда очиқ майдонларда ташкил этилади.

Кўргазмаларда Ўзбекистон, Беларус, Италия, Индонезия ва бошқа давлатларни ўз ичига олган 12 та мамлакатдан 200 дан ортиқ компания иштирок этиши кутилмоқда.

“UzEnergyExpo-2025” кўргазмасида энергетика соҳасидаги инновациялар — муқобил энергия манбалари, электр техникаси ва автоматлаштириш технологиялари намойиш этилади.

“UzStroyExpo-2025” эса қурилиш технологиялари ва материаллари, махсус техника ҳамда муҳандислик коммуникациялари соҳасидаги энг сўнгги янгиликларни тақдим этади.

Мазкур тадбир ишлаб чиқарувчилар, лойиҳаловчилар ва халқаро ҳамкорлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.

Кўргазма ташкилотчиси — International Expo Group.

95 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech