Ру Ўз O'z En
18 Ноябрь 2025

“UzAgroExpo 2025”, “UzProdExpo 2025” ва “InterPackExpo 2025” Халқаро кўргазмалари

2025-йил 18–20 ноябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда аграр, озиқ-овқат ва қадоқлаш соҳасидаги етакчи ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирувчи «UzAgroExpo 2025», «UzProdExpo 2025» ва «InterPackExpo 2025» халқаро кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

“UzAgroExpo-2025” қишлоқ хўжалиги учун кенг кўламли ечимларни тақдим этади: қишлоқ хўжалиги техникаси, агрокимё маҳсулотлари, суғориш тизимлари, чорвачилик учун жиҳозлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ускуналари.

“UzProdExpo-2025” ташриф буюрувчиларни озиқ-овқат саноатининг замонавий технологиялари, қайта ишлаш ускуналари, таркибий қисмлар, ичимликлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таништиради.

“InterPackExpo-2025” қадоқлаш саноати мутахассисларини бирлаштиради: қадоқлаш, маркалаш ва этикетлаш ускуналари, полиграфия ҳамда омборлаш учун ечимлар.

Кўргазма 1-сонли павилонда бўлиб ўтади.
Кўргазма ташкилотчиси: IEG Uzbekistan” компанияси.

45 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech