2026 йил 10–12 ноябр кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖда электротехника саноати, электроника ва замонавий технологияларни ривожлантиришга бағишланган «E-TechExpo 2026» халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Кўргазма экспозициясида электротехника ускуналари, саноатни автоматлаштириш тизимлари, робототехника, энергетика соҳасига мўлжалланган интеллектуал ечимлар, радиотехника ҳамда 4G ва 5G алоқа технологиялари намойиш этилмоқда.
Кўргазма маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ҳамда соҳа мутахассисларини бир майдонда жамлаб, инновацион ишланмаларни намойиш этиш, ишбилармонлик учрашувларини ташкил этиш ва янги ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш учун самарали платформа вазифасини бажаради.