Ру Ўз O'z En
30 Сентябрь 2025

Халқаро “Zira Fest” гастрофестивали

2025-йил 30-сентябрдан 2-октябргача «Ўзэкспомарказ» МКК” Ажнинг 1-2-сонли павилонларида халқаро “Zira Fest” гастрофестивали бўлиб ўтмоқда.

Бу тадбир гастрономия соҳасидаги етакчи брендлар — Jowi, OzTi Inoksan, Simonelli ва яна 100 дан ортиқ компанияларни бирлаштиради. Фестивал таомлар юналишида бизнес алоқаларни ўрнатиш учун муҳим майдонга айланади.

Фестивал доирасида сизни 30-50 та дўкондан иборат гастрономик ярмарка, очиқ майдондаги таомлар фургони, кўнгилочар шоулар ва концертлар, Италия ва МДҲ мамлакатларидан машҳур ошпазларнинг маҳорат дарслари, бундан ташқари баристалар чемпионати, Россия ва Ўзбекистоннинг етакчи ресторан бизнеси мутахассислари иштирокидаги форум бўлиб ўтади.

Барча ошпазлик ихлосмандлари, ресторан эгалари ва тадбиркорларни “Zira Fest” фестивалига таклиф этамиз!

Кўргазма ташкилотчиси: “Expo Today” компанияси

32 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech