Жорий йилнинг 13–15-май кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖда тўқимачилик ва тикувчилик саноатига бағишланган 26-халқаро кўргазма — “Textile Expo Uzbekistan 2026” бўлиб ўтмоқда.
“TextileExpo Uzbekistan 2026” тикувчилик саноати учун зарур бўлган барча турдаги материалларни қамраб олади: ип-калава, матолар, кийим-кечак, трикотаж маҳсулотлари, техник ва уй текстили, пайпоқ маҳсулотлари, фурнитура ҳамда аксессуарлар.
Ушбу кўргазмада Хитой, Туркия, Қозоғистон, Россия, Ўзбекистон ва бошқа давлатлардан 170 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда.
Кўргазманинг ўзига хос қисми анъанавий Баерлар дастури бўлади. Ушбу дастур мақсадли B2B учрашувларини ўтказиш ҳамда тўғридан-тўғри экспорт шартномаларини тузиш учун самарали платформа ҳисобланади.
Кўргазма ташкилотчилари — Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICА Eurasia Group.