Ру Ўз O'z En
27 Октябрь 2026

20-Юбилей Халқаро “Тоғ-кон иши, металлургия ва металлсозлик – MiningMetals Uzbekistan 2026” кўргазмаси

Жорий йилнинг 27–29 октябр кунлари «Ўзэкспомарказ» МКК» АЖда тоғ-кон иши, металлургия ва металлсозлик саноатига бағишланган «MiningMetals Uzbekistan 2026» 20-Юбилей Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур йилги кўргазмада 19 та мамлакатдан 163 та компания ва бренд иштирок этмоқда. Иштирокчилар фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш учун мўлжалланган замонавий ускуналар ва технологиялар, лаборатория тизимлари ҳамда саноат учун рақамли ечимларни намойиш этмоқда.

Кўргазма доирасида, шунингдек, соҳани ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган 8 - Ўзбекистон халқаро кон-металлургия форуми - UIMF 2026 ўтказилмоқда.

Ушбу кўргазма тажриба алмашиш, музокаралар олиб бориш, янги алоқалар ўрнатиш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун кенг имкониятлар яратади.

Тадбир ташкилотчилари — Iteca Exhibitions ва ICA Eurasia Group.

12 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech