2026-йил 7–9-апрел кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ ҳудудида тоғ - кон, металлга ишлов бериш ва кимё саноати, шунингдек хавфсизлик, транспорт ва махсус техника соҳаларига бағишланган халқаро кўргазмалар бўлиб ўтмоқда.
Кўргазмаларда Ўзбекистон, Европа, Хитой, Россия, Туркия ва бошқа давлатлардан 200 дан ортиқ компаниялар иштирок этмоқда. Кўргазма экспозицияси 1 ва 2- сонли павильонлар ҳамда очиқ майдонда жойлашган.
“UzMiningExpo-2026” — “Тоғ-кон саноати учун технологиялар ва ускуналар” кўргазмасида замонавий ускуналар ва илғор технологиялар, фойдали қазилмалар конларини қидириш усуллари ва воситалари, бурғулаш техникаси, ерости туннелларини қазиш учун транспорт воситалари ва бошқа кўплаб янгиликлар тақдим этилади.
“UzMetallMashExpo-2026” — “Металлургия ва металлга ишлов бериш. Станоксозлик. Машинасозлик. Пайвандлаш” йўналишида металлга ишлов бериш ва ўлчаш ускуналарининг янгиликлари, станоксозлик ва пайвандлаш учун бутловчи қисмлар ва хизматлар, индуксион эритиш ва қиздириш тизимлари, айланма таянчлар ҳамда компонентлар намойиш этилади.
“UzTechTransExpo-2026” — “Транспорт, логистика, махсус техника, авто саноат” кўргазмаси автомобил саноати, транспорт, махсус техника ва логистика соҳаларидаги энг сўнгги ютуқларни намойиш этади.
“UzSecureExpo-2026” — “Хавфсизлик технологиялари, ёнғинга қарши ҳимоя, IТ-хавфсизлик, меҳнат муҳофазаси” йўналишида меҳнат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, IТ-хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларидаги хавфсизликни таъминлаш технологиялари тақдим этилади.
“UzChemPlastExpo-2026” — “Кимё. Пластмасса. Лаборатория ва аналитика” кўргазмаси кимё ва пластмасса саноати учун замонавий технологиялар ҳамда ускуналарни намойиш этади.
Кўргазмалар ташкилотчиси — “International Expo Group” компанияси.