Ру Ўз O'z En
11 Ноябрь 2025

“E-TechExpo 2025” Халқаро Кўргазмаси

2025 йил 11–13 ноябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖнинг кўргазма майдонларида “E-TechExpo 2025” халқаро кўргазмаси ўтказилмоқда.

“E-TechExpo 2025” кўргазмаси электротехника саноати, электроника, автоматлаштириш, робототехника, бошқарув тизимлари ва рақамли технологиялар соҳаларидаги асосий йўналишларни намойиш этади.

Кўргазма экспозицияси 3 ва 4-сонли павилонларда жойлашган бўлиб, 1 500 кв.м майдонни эгаллайди. Тадбирда 30 та компания жумладан Хитой, Германия, Россия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар вакиллари иштирок этмоқда.

Кўргазма доирасида семинарлар, тақдимотлар, учрашувлар ва пленар сессиялар ўтказилади, бу эса юқори технологиялар соҳасида тажриба алмашиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

22 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech