Ру Ўз O'z En
30 Ноябрь 2022

«CRAFT FAIR UZBEKISTAN 2022» халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси

Тошкент шаҳрининг “Узэкспомарказ” учинчи павилионида «CRAFT FAIR UZBEKISTAN 2022» халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ва технологиялари ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.

Ярмарка “Ҳунарманд” уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш агентлиги кўмагида ўтказилади.

Ярмарка уч кун давом этади:
• 30 ноябр, 10:00-18:00 – Иш куни. Қабул қилувчилар, матбуот ва ГР учун кириш;
• 01 декабр, 10:00-18:00 – Шахсий ташриф буюрувчилар учун кириш;
• 02 декабр, 10:00-16:00 – Шахсий ташриф буюрувчилар учун кириш.

Ташкилотчилар – “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги.
Кўргазма меҳмонлари Марказий Осиёнинг барча ҳудудлари ва қўшни давлатлардан келган ҳунармандлар маҳсулотлари билан танишиб, харид қилишлари мумкин бўлади.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларига хос бўлган
• каштачилик
• кулолчилик,
• мисгарлик,
• ёғоч ўймакорлиги,
• гиламчилик,
• миллий матолар,
• миниатюра ва бошқалар.

Усталар қўлида тайёрланган ноёб маҳсулотлар ва яқинларингиз учун янги йил совғаларини харид қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, кўргазма-ярмарка доирасида барча учун ҳунармандчилик бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади ва ўзингизнинг маҳсулотингизни яратишингиз мумкин бўлади.

1127 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech