Business Quiz Uzbekistan: Бизнес етакчилари учун йил тадбири!
Сана: 2025-йил 26-июн
Жой: “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ, 2-павильон
Жорий йилда бўлиб ўтадиган “Business Quiz Uzbekistan” тадбири мамлакатимиз тадбиркор ва раҳбарлари учун муҳим босқичга айланади. Ушбу бизнес-викторинада Ўзбекистоннинг 300 дан ортиқ йирик компаниялари ҳамда 3000 дан зиёд асосчилар, раҳбарлар ва топ-менежерлар иштирок этиши кутилмоқда. Бу эса тадбирни мутлақо ноёб воқеага айлантиради.
Business Quiz Uzbekistan ҳақидаги асосий фактлар:
- 300+ йирик компаниялар иштироки, жумладан OFB, Golden House, Medion, Uzbekinvest, Hilton, Uzum, Feed up ва Uztelecom каби етакчилар.
- 3000+ квадрат метрли кўргазма майдони — тармоқ қуриш ва тажриба алмашиш учун кенг имконият.
- Умумий мукофот жамғармаси 200 миллион сўмдан ошиқ, бу тадбирнинг нуфузини ва аҳамиятини яққол кўрсатади.
Business Quiz Uzbekistan — бу нафақат билим ва кўникмаларни намойиш этиш имконияти, балки компаниялар учун кучли жамоаларни шакллантириш, брендни логотип билангина эмас, балки ягона корпоратив маданият орқали танитиш имкониятидир.
Тадбирда иштирок этиш компанияларга қуйидагиларни тақдим этади:
- Рақобатбардош устунликларни яратиш ва ривожлантириш
- Туризм, банк иши, умумий овқатланиш, алоқа, чакана савдо ва тиббиёт соҳаларидаги етакчилар билан мулоқот қилиш
- Янги бизнес алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорлик тармоғини кенгайтириш
Бизнес вакиллари, давлат ташкилотлари ва таълим муассасалари вакилларини ушбу йирик тадбирда иштирок этишга таклиф этамиз. Business Quiz Uzbekistan — бу ўз салоҳиятингизни намойиш этиш, компания обрўсини ошириш ва бозорнинг етакчи иштирокчилари билан тажриба алмашиш учун ноёб имкониятдир.
Бизнес вакиллари, давлат ташкилотлари ва таълим муассасалари вакилларини ушбу йирик тадбирда иштирок этишга таклиф этамиз.