2025 йил 23–26 август кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” АЖ кўргазма майдонларида автомобил ва автомеханикага бағишланган “Automotive Tashkent 2025” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади.
Кўргазмада Stanley, AKOM, Castrol, Vikron, Bizon, Click, ADM, Carville, Autozip ва бошқа 100 дан ортиқ хорижий компаниялар иштирок этади.
Миллий стендда Корея компаниялари – автомобил эҳтиёт қисмлари, аккумуляторлар, мотор мойлари, автомобилларни ювиш ускуналари тақдим этилади.
Кўргазма доирасида автошоу ҳам ташкил этилади ва ташриф буюрувчилар учун автомобил харид қилиш имконияти яратилади.
Шунингдек, конференциялар, семинарлар, мастер-класслар ва B2B, B2C форматда учрашувлар ташкил этилади.
Кўргазма №1 ва №2 павильонларда бўлиб ўтади.
Кўргазма ташкилотчиси – “Automotive Exhibition” МЧЖ.