Ру Ўз O'z En
06 Октябрь 2026

“Aquatherm Tashkent 2026” 14-Халқаро кўргазмаси

Жорий йилнинг 6-8-октябр кунлари “Ўзэкспомарказ” МКК” Ажнинг 3,4-сонли павильонлари ҳамда Атриум 2 залида “Aquatherm Tashkent 2026” 14-Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада Беларус Республикаси, Германия, Эрон, Италия, Қозоғистон, Россия, Туркия ва Ўзбекистон каби 11 та давлатдан 200 дан ортиқ компания иштирок этмоқда.

Экспозиция доирасида соҳанинг қўйидаги асосий йўналишлари намойиш этилади: иситиш ускуналари, қувурлар ва қувур арматуралари, фитинглар, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш ускуналари, вентиляция, ҳавони иситиш ва совутиш жиҳозлари, назорат ўлчов асбоблари ва автоматлаштириш тизимлари, ҳамда сантехника ускуналари.

Уч кун давомида кўргазма иштирокчилари ва ташриф буюрувчилар янги маҳсулотлар ва технологиялар билан танишиш, муҳандислик тизимларини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш имкониятига эга бўладилар.

Кўргазма ташкилотчилари: Iteca Exhibitions халқаро кўргазма компанияси ва унинг ҳамкори ICA Eurasia Group.

29 Чоп етиш
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech